Биз ҳақимизда

  1. Бош саҳифа
  2. Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

www.e-kniga.uz портали 2018 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилган. Порталнинг асосий мақсади, аҳоли ўртасида китоб ўқиш маданиятини шакллантиришдир. Аудио ва электрон китоблар базаси ҳар куни янгиланиб бориб, жанрларнинг барча турларини қамраб олган. Бошқа мавжуд электрон китоблар вебсайтларидан фарқли равишда ушбу платформа учта тилда мавжуд бўлиб, китоблар ўқувчига танланган тилдан келиб чиққан ҳолда намойиш қилинади. Электрон китоблар сайтининг яна бир аҳамиятли жиҳати "Китоб янгиликлари" бўлимининг мавжудлиги бўлиб, ушбу бўлимда айнан китоблар йўналишига бағишланган ҳабарлар юкланиб борилади. Шу билан бирга, портал инглиз, ўзбек ва рус тилларини билувчи барча одамларни миллий ва ҳорижий адабиётни таржима қилишга чақиради. Меҳнат махсулингиз www.e-kniga.uz ресурсида жойлаштирилади, бу эса сизга китобингиз сотувидан пул ишлаш имкониятини беради. Яна бир имконият - VISA тўловларининг мавжудлиги. Китобингизни нафақат ички бозорга, балки чет элдаги китобхоналрга ҳам сотишингиз мумкин. Меҳнатингиз махсулига бахони эса ўқувчилар изоҳлар ёрдамида беришлари мумкин.